Ўзбекистонда пахта теришга мажбур этилаётганлар учун "ишонч телефони" ташкил қилинди
-
Ўзбекистонда пахта теришга мажбур этилаётган
Ўзбекистонда пахта теришга мажбур этилаётган фуқаролардан қўнғироқларни қабул қилиш учун "ишонч телефони" ташкил қилинди
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. "Ишонч телефони" Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкиллаштирилган. У орқали пахта теримида болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳоллари тўғрисида хабар қилиш мумкин, деб таъкидланган сешанба куни маҳаллий ОАВларда чоп этилган ташкилот хабарида.
Ташкилот хабарига кўра, федерация юридик клиникаси базасида ташкил қилинган тескари алоқа механизми муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. "Бу механизм ўзига хос call-center вазифасини ўтамоқда, фуқаролар улар орқали пахта йиғим-терими ва ижтимоий меҳнат муносабатлари бўйича ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат этишлари мумкин", — деб таъкидланган хабарда.
"Ҳар бир фуқаро пахта йиғим-теримида ўз хоҳишига кўра иштирок этиш ҳуқуқига эга. Агар ҳақ-ҳуқуқларингиз поймол этилаётган бўлса, 1092 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг", — дейилган федерация хабарида.Ташкилот хабарига кўра, федерация юридик клиникаси базасида ташкил қилинган тескари алоқа механизми муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. "Бу механизм ўзига хос call-center вазифасини ўтамоқда, фуқаролар улар орқали пахта йиғим-терими ва ижтимоий меҳнат муносабатлари бўйича ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат этишлари мумкин", — деб таъкидланган хабарда. Шунингдек, Бутун республика бўйлаб баннер, постер ва флаерлар жойлаштирилган бўлиб, уларда "Шахс қўшимча шартларсиз теримдан бош тортишга ҳақли. Ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда ишонч телефонларига мурожаат қилинг", деган сўзлар акс эттирилган.
2014 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон ҳукумати, ижтимоий ҳамкорлар ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ўртасида Меморандум имзоланган бўлиб, ушбу Меморандум республика учун 2014-2016 йилларга мўлжалланган адолатли меҳнат Дастурини ўз ичига олади.Ушбу Дастур доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш борасидаги миллий режа амалга оширилишини қўллаб-қувватлайди.