Кобулда Сардор Умурзаков Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i55405-Кобулда_Сардор_Умурзаков_Афғонистон_президенти_Ашраф_Ғани_билан_мулоқот_қилди
Кобулда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашиб мулоқот қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 21, 2020 11:04 Asia/Tashkent
  • Сардор Умурзаков Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди
    Сардор Умурзаков Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди

Кобулда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашиб мулоқот қилди.

Сардор Умурзаков ва  Ашраф Ғани учрашув чоғида ўзбек-афғон сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, минтақавий ва маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларининг кенг доираси муҳокама қилинди.

Томонлар инвестициялар, савдо, энергетика, транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини ривожлантиришга мўлжалланган амалий ҳамкорликка ўзаро тайёрлигини билдирди.

Ашраф Ғани транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари, хусусан, АҚШнинг Халқаро тараққиёт молия корпорацияси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббусини қўллаб-қувватлади

Учрашув якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий, энергетика, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш мақсадида ҳар икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишувга эришилди.