Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган зилзила сабабли бу мамлакат етакчиси ва халқига ҳамдапрдлик билдирди
(last modified Sat, 31 Oct 2020 05:55:05 GMT )
октябр 31, 2020 10:55 Asia/Tashkent
  • Туркияда 6,6 балли зилзила юз берди
    Туркияда 6,6 балли зилзила юз берди

Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанга таъзия йўллади

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади", - дейилади президент матбуот-хизмати хабарида

Эслатиб ўтамиз, кеча куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

Шу вақтгача зилзила оқибатида қурбон бўлган инсонлар сони 24 нафарга етгани, 804 киши жабрлангани ҳақида маълумот берилди.

Зилзила кичикроқ цунамини юзага келтирган, Сеферихисарда қирғоққа яқин кўчаларни сув босган.

Сал кейин Anadolu агентлиги Туркиядаги Эгей денгизи қирғоқларида кун давомидаги иккинчи зилзила юз бергани, унинг магнитудаси 5,1 баллни ташкил этгани ҳақида хабар берган.

Ёрлиқ