Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 67 055 нафарга етди
(last modified Sun, 01 Nov 2020 05:52:44 GMT )
ноябр 01, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 67 мингдан ошди
    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 67 мингдан ошди

Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 123 кишида коронавирус аниқланиши биланди, беморлар сони 67 055 нафарга етганини мамлакат ССВ хабар қилди.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланганларнинг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 16 нафари Сирдарё вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилган Спутник сайти.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 568 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 64 235 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 252 нафар бемор даволанмоқда.