ноябр 05, 2020 10:56 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўл қурилишини тезлаштириш зарур
    Шавкат Мирзиёев: Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўл қурилишини тезлаштириш зарур

Шавкат Мирзиёев “CIIE-2020” Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида /видеоконференция орқали/ қатнашиб, нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти бу чиқшида, транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятини кенгайтириш муҳим устувор йўналиш бўлиб қолаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон-Хитой-Қирғизистон ўртасидаги темир йўлни қуриб битказишни янада тезлаштириш зарурлигини баён қилди.

Ўзбекистон минтақавий ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг истиқболлар очиб бераётган “Бир макон, бир йўл” ташаббусини фаол қўллаб-қувватлаётгани, Марказий Осиё, Буюк ипак йўли даврида бўлганидек, Европа ва Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-транзит йўлакларининг хабига айланиши мумкинлигига ишонч билдирилди деб хабар қилган Спутник сайти..

“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон янги мультимодал транспорт йўлаги очилганини олқишлаймиз, ушбу маршрут бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳасини тезлаштириш тарафдоримиз”, - деди Мирзиёев.

Марказий ва Жанубий Осиё темир йўллари тизимларини боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш борасидаги ташаббус катта аҳамиятга эга экани, бу Евроосиё қитъасидаги қуруқлик транспорти тизимини туташтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Маросимда Сербия, Чили, ЖАР президентлари, Испания ва Покистон ҳукуматлари, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам мурожаат йўлладилар.

 

Ёрлиқ