Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси энди Ўзбекистонда
(last modified Sun, 08 Nov 2020 05:55:49 GMT )
ноябр 08, 2020 10:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинани импорт қилмоқда
    Ўзбекистон Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинани импорт қилмоқда

Кеча 7 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказишни ташкил этиш борасида учрашув бўлиб ўтди

Шунингдек коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи фаза синовларини ўтказиш бўйича хитойлик мутахассилар Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Ўзбекистоннинг Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Кун .уз билан суҳбатида, 

4 киши кеча келган бўлса, яна 5 нафар хитойлик мутахассислар келишини кутяпмиз. Улар 4 ой давомида синовларни ўтказиш жараёнида биз билан бирга иш олиб боришади. Вакциналар синовини қандай ўтказиш кераклиги, тартиб қанақа бўлиши ва уларнинг кузатуви қай тарзда олиб борилиши бўйича биринчи галда шифокорларимиз билан тренинглар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Иккинчидан, умумий жараённи мувофиқлаштириш бўйича ишларни йўлга қўямиз.

Хитой компанияси томонидан жўнатилган вакиллар синовлар асосан қайси поликлиникаларда ўтказилиши бўйича саволлар беришди.

Иккита марказимиз бор: Илғор технологиялар маркази ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология институти. Уларнинг раҳбарияти ҳам учрашувда иштирок этишди. Саволларга жавоб бердик.

Хитойликлар биринчи галда синов ўтказиладиган оилавий поликлиникалар ва улардаги шарт-шароитлар билан қизиқишди.

Иккинчиси, ҳамкорларимиз ҳар бир оилавий поликлиникадан ўнтадан шифокор ва ҳамширалар танлаб олиб улар билан суҳбат ўтказишмоқчи.

Кейинги ҳафтадан шифокорларимизга тренинглар ўтказилади,- деб айтган.

Сўнгра халқимиз учун ижтимоий роликлар тайёрлаймиз. Танланган поликлиникаларнинг манзили, улар билан боғланиш учун контактларни берамиз. Мурожаат қилган кўнгиллилар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга тушунтириш ишлари олиб борилади.

Режада 5000 одам кутяпмиз. Шунча инсонга етадиган вакцина ҳозир Хитойдан Тошкентга олиб келинган. Вакциналар махсус шароитларда сақланяпти. Кўнгиллилар жамоасини шакллантириб олганимиздан кейин ҳар бир оилавий поликлиникада имкониятдан келиб чиқиб маълум сондаги кўнгиллилар бўйича синов ишлари амалга оширилади.

Яна бир савол туғиляпти – синовлар вилоятларда ҳам ўтказилиши ҳақида. Йўқ. Бу ҳозир тадқиқот бўлгани учун фақат Тошкент шаҳрида ўтказамиз. Бунинг ўзига яраша қулайликлари бўлиши керак. Мониторинг жараёнини самарали ташкил қила олишимиз жуда муҳим ҳисобланади де қўшимча қилган Абдураҳмонов.