Ўзбекистон ва Қозоғистон қирғиз халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатади
(last modified Thu, 12 Nov 2020 06:03:53 GMT )
ноябр 12, 2020 11:03 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев
    Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.

Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилиш чоғида давлат раҳбарлари минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида келишувга эришди. Ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашган.

Қозоғистон раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон қирғиз халқига иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида бир қатор таклифларни илгари сургани, ШҲТни Афғонистонга кўмак бериш бўйича режани қабул қилишга чақиргани тўғрисида хабар берилганди.

Ёрлиқ