Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 11,1 фоизга тушган
(last modified Sun, 15 Nov 2020 09:44:47 GMT )
ноябр 15, 2020 14:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайгани рост-ми?
    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайгани рост-ми?

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2,1 фоизга камайганини Меҳнат.уз сайти хабар қилган.

Меҳнат.уз сайти хабаригакўра,  жорий йилнинг  январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 19 121,3 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 фоизга ёки 135,5 минг кишига ошган.

Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 205,2 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан  3,7 фоизга (468,5 минг кишига) ошган.

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг расмий секторида банд аҳоли сони 5 673,8 минг кишини ташкил қилиб,   январь-июнь ойларига нисбатан 1,7 фоизга ёки 92,6 минг кишига ошди.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 618,8 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 9,9 фоиз ёки 504,2 минг кишига ортган. Бу асосан республикадан ташқарига ишлаш учун чиқадиган меҳнат мигрантларининг ички меҳнат бозорига қайтиб келиши ҳамда мавсумий ишлар қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг ортиши эвазига юзага келган.