Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 280 нафарни ташкил этди
Кечанги ҳолатига кўра, Ўзбекистонда, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 280 нафарни ташкил этган
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган янги касалланиш ҳолатлари Республиканинг 9 та ҳудудида аниқланган.
Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 603 нафарга етди.
Кеча кун давомида: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Жиззах вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Тошкент вилоятида 46 нафар, Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 68525 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2152 нафар бемордан 223 нафари оғир, 59 нафари эса ўта оғир аҳволда.