Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ортиб бормоқда
(last modified Fri, 07 Jan 2022 08:06:35 GMT )
Январ 07, 2022 13:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ортиб бормоқда
    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ортиб бормоқда

Ўтган бир сутка давомида 251 кишида коронавирус аниқланиши билане Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 758 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (1), Андижон вилоятида (9), Бухоро вилоятида (4), Жиззах вилоятида (8), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (3), Самарқанд вилоятида (36), Сирдарё вилоятида (1), Сурхондарё вилоятида (2), Фарғона вилоятида (5), Хоразм вилоятида (12), Тошкент вилоятида (47), Тошкент шаҳрида (120) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилган Спутник сайти.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 196 851 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1 488 киши пандемия қурбони бўлди.