Қоракўлда норози аҳоли намойишга чиқди
(last modified Fri, 11 Dec 2020 08:34:44 GMT )
декабр 11, 2020 13:34 Asia/Tashkent
  • Қоракўлда норози аҳоли намойишга чиқди

Телеграмдаги «Xalq – LIVE» каналининг хабар беришича, бугун Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларида аҳоли газ ва электр токи узилишлари боис норозилик билдирган. 

Норози аҳоли ҳоким ёки масъуллар билан учрашиш умидида Қоракўл туманидан ўтувчи М37 Халқаро трассани тўсиб қўйган. Бу норозиликларни Дўстлик ва Қоракўз маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари бошлаб берган. 

Хабарларга кўра, ИИБ ходимлари газ ва электрдан норози бўлган халқни тарқатиб юборган. Aйтишларича, ҳоким ҳам, масъуллар ҳам аҳоли билан учрашмаган. 

Бундан ташқари, Бухоро туманининг Шалғамхўрон ҳудудида ҳам худди шундай ҳолат бўлган. Бу ҳудудда ҳали ҳам аҳоли тарқалмаган.

Бу масала юзасидан расмийлар ҳозирча бирор изоҳ бермади.