Шавкат Мирзиёев Туркманистон ва Озарбойжон республикаси президентлари билан телефон орқали мулоқо қилди
Ўзбекистон президенти Туркманистон ва Оарбойжон республикаси президентлари билан телефон орқали суҳбатлари чоғида икки томонлама ҳамкорликка оид ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқди.
Дастлаб Шавкат Мирзиёев Туркманистон етакчиси ва қардош туркман халқини ушбу мамлакат Бетарафлигининг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик, фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилади деб хабар қилган Спутник сайти.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани ва бугун улар жадал суръатда ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Икки давлат раҳбарлари савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва транзит, ҳудудлараро ришталар ва гуманитар дастурлар каби муҳим соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Президентлар минтақавий ҳамкорлик истиқболларига алоҳида тўхталдилар, шунингдек, бўлажак МДҲ саммитига тайёргарликни муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев шунингдек Озарбойжон президенти Илҳом Алиевни Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар якунлангани билан самимий табриклаб Жанубий Кавказнинг бутун ҳудудида хавфсизлик ва барқарорлик таъминланишига умид билдирди.
Давлат раҳбарлари пандемия билан боғлиқ мушкул даврда мамлакатларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлагани, бу эса икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва стратегик ҳамкорликнинг навбатдаги намоёни бўлгани катта мамнуният билан қайд этиб ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика, туризм ва бошқа соҳаларда етакчи корхоналарнинг кооперациясини кенгайтиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни фаол илгари суриш муҳимлигига алоҳида тўхталдилар. Томонлар ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни жадал давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар