Эрон делегацияси Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида қатнашади
(last modified Tue, 15 Dec 2020 07:50:57 GMT )
декабр 15, 2020 12:50 Asia/Tashkent
  • Эрон делегацияси Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида қатнашади
    Эрон делегацияси Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида қатнашади

Эрон ислом жумҳурияти викллари Ўзбекистон мероси маданий ҳафталиги ва бу мамлакатнинг маданий бойликлари бўйича 4 чи халқаро йиғилишда иштирок этади.

Коронавирус пандемияси ҳолатлари сабаб бу конференция бугундан бошлаб 4 кун ичида видеоконференция шаклида бўлиб ўтади.

Янги ўйғониш ва ёки реносанс асослари сифатида бўлган Ўзбекистон маданий бойликлари 4 чи халқаро конференциясида  давлат ва халқаро ва ижтимоий ташкилотлар вакиллари, ҳамда Эрон ислом жумҳурияти, Россия, АҚШ , Германия, Италия, Венгрия, Франция, Британия, Туркия, Япония, Албания, Австрия, Афғонистон, Қозоғистон, Греция, сионистик режим, Ҳиндистон, Иордания, Хитой, Ливан, Муғулистон, БАА, Голландия, Украина, Ўзбекистон ва бошқа мамалактлар  олимлари ва мутахассислари иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида кенг модернизация қилинаётган бир пайтда мамлакат президенти томонидан таклиф қилинган янги ўйғониш ғояси алоҳида маъно касб этган.

Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги ва бу мамлакатнинг маданий бойликлари бўйича 4 чи халқаро  йиғилиши БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти -ЮНЕСКО, Миллий электрон ОАВ ассоциацияси, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, маданият вазирлиги, фанлар академияси, ёшлар билан ишлаш агентлиги, бадиий академия, Ислом цивилизацияси маркази ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилади.

 

 

Ёрлиқ