Наманганда юз берган ЙТҲ да 6 киши триклайин ёниб кетди
(last modified Thu, 17 Dec 2020 05:48:13 GMT )
декабр 17, 2020 10:48 Asia/Tashkent
  • Наманганда юз берган даҳшатли ЙТҲ да 6 киши  қурбон бўлди
    Наманганда юз берган даҳшатли ЙТҲ да 6 киши қурбон бўлди

Наманган шаҳрида “MAN” юк машинаси ва “Нексия” иштирокида рўй берган аянчли йўл-транспорт ҳодисасида 6 киши триклайин ёниб кетгани хабар қилинди.

ЙТҲ 16 декабрь куни соат 16:30ларда Ўзбекистоннинг Наманган виляоти наманган шаҳридаги И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида содир бўлган. “MAN” юк машинаси ҳайдовчиси А.А. ҳаракатланаётиб чорраҳадан Н.М. бошқарувидаги “Нексия” билан тўқнашган деб хабар қилмоқда Спутник сайти..

Тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиққан. “Нексия”да бўлган 42 ёшли ҳайдовчи Н.М, унинг 39 ёшли рафиқаси М.Х., ҳайдовчининг 13, 10 ёшли фарзандлари М.Б. ва А.Б., йўловчи бўлган 34 ёшли Г.Ш. ва 7 ёшли М.Ш.лар ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши очилган.

 

 

Ёрлиқ