Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611(+39)га етди
-
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611(+39)га етди
Жорий йил 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611(+39) нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг:
13 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида 7 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида: Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Хоразм вилоятида 16 нафар, Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76 067 (+53) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 927 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.