Камилов АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчисини қабул қилди
октябр 01, 2016 12:28 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. 2016 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси и қабул қилди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.Суҳбат чоғида БМТ Бош Ассамблеясининг Нью Йорк шаҳрида бўлиб ўтган 71-сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувларининг якунлари ҳамда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Ёрлиқ