Трампнинг энг сўнгги фармонларидан бири Ўзбекистон ҳақида
(last modified Thu, 21 Jan 2021 14:40:30 GMT )
Январ 21, 2021 19:40 Asia/Tashkent
  • Трампнинг энг сўнгги фармонларидан бири Ўзбекистон ҳақида

AҚШ Президенти Доналд Трамп Оқ уйни тарк этишидан бир кун олдин Ўзбекистонга алоқадор ғалати бир фармон чиқарди. 

«Ўзбекистонда хизмат қилган ветеранлар ғамхўрлиги тўғрисида» деб номланган бу фармонда Трамп 2001 йил 1 октябрдан 2005 йил 31 декабргача Ўзбекистондаги Хонобод ҳарбий базасида хизмат қилган Aмерика аскарларини фаол уруш майдонида хизмат қилган ҳарбий ветеранлар деб топиш масаласини кўриб чиқишни буюради.

Унга кўра, Қаршидаги ҳаво базасида хизмат қилган аскарлар инсон саломатлиги учун заҳарли моддаларга рўбарў келган бўлиши мумкин. Фармонда Мудофаа вазирлиги 365 кун ичида бу ерда ҳақиқатдан ҳам заҳарли моддалар бўлган-бўлмагани, бу нарса аскарларнинг соғлигига қандай таъсир қилгани ҳақидаги масалани батафсил ўрганиши ва натижасини AҚШ президентига тақдим этиши буюрилган.

AҚШ ҳарбийлари Ўзбекистонга борганда, бу базада совет давридан қолиб кетган заҳарли чиқиндилар қаровсиз сақлангани, бу моддалар кейинроқ AҚШ аскарларида юзлаб рак касаллликлари ва ўнлаб ўлим ҳолатларига сабаб бўлгани ҳақида гаплар юради.