Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
(last modified Sat, 23 Jan 2021 05:45:31 GMT )
Январ 23, 2021 10:45 Asia/Tashkent
  • Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
    Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтганини бу вазирлик ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекисон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани ўзаро мулоқотда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди. 

Шунингдек, Эрон авиакомпанияси вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. 

“Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди, дейилади мазкур хабада.

Ёрлиқ