Польшалик журналист аёлга шилқимлиқ қилган Ўзбекистон ТИВ ходими ишдан бўшатилди
(last modified Wed, 03 Feb 2021 06:06:32 GMT )
феврал 03, 2021 11:06 Asia/Tashkent
  • Польшалик журналист аёлга шилқимлиқ қилган Ўзбекистон ТИВ ходими ишдан бўшатилди
    Польшалик журналист аёлга шилқимлиқ қилган Ўзбекистон ТИВ ходими ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда ишлаш учун аккредитация берилмаган ва Ташқи ишлар вазирлиги ходими унга шилқимлик қилганини таъкидлаган полшалик журналист Агнешка Пикулиска ҳақида кўп хабарлар тарқатилмоқда.

2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазирлик Матбуот котиби А.Ходжиметов ва илгари ТИВ ҳузурида Al-Jazeera телеканали мухбири сифатида аккредитациядан ўтган Агнешка Пикулицка ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида унинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланди. Чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўралди деб хабар қилганр Ўзбекистон ТИВ-ига таяниб Дарё сайти..

Мазкур мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими эса Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилди.

Агнешка Пикулицканинг журналистик аккредитациясини расмийлаштириш жараёни 2021 йил 3 февраль куни якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Агнешка Пикулиска-Вилчевска — Тошкентда фаолият юритувчи мустақил журналист. У The Diplomat, Guardian, Al Jazeera, Eurasianet ва бошқа кўплаб инглиз ҳамда поляк тилларидаги халқаро нашрлар учун мақолалар ёзади. У Аёл журналистлар Коалициясининг аъзоси. Бундан ташқари, у Тошкентдаги Вебстер университетида ҳам дарс берган.

Журналист 2020 йил аккредитация олганидан сўнг Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган «Рустам» исмли ходим унга тегажоғлик қилиб, уни ўпмоқчи бўлганлигини айтган. У рад жавобини олгач ҳам, удан учрашишни сўраб ёзаверган. Бундан ташқари, ТИВ ходими «салбий янгиликлар кўпайиб кетган»и сабабли ундан карантин ҳақида ижобий мақола ёзишни сўраган.