феврал 04, 2021 11:10 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея Ўзбекистонни қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарди
    Жанубий Корея Ўзбекистонни қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарди

Жанубий Корея Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани инобатга олиб, уни қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарганини Спутник сайти хабар қилган

Шартномаси мавжуд ҳамда виза тасдиқномаларининг амал қилиш муддати тугамаган фуқароларни пандемия даврида Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш тартибини келишиб олиш бўйича Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мазкур давлатнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда”, - дейилган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Таъкидланишича, ҳозир фуқароларни ташкилий тарзда жўнатишнинг аниқ саналари номаълум. Шартномаси келган ва виза тасдиқномалари мавжуд фуқароларнинг агентликка тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаб қўйишлари тавсия қилинмоқда.

Агентлик судланмаганлик тўғрисидаги ва тиббий маълумотномаларнинг амал қилиш муддати берилган кундан бошлаб 3 ой эканини эслатган.

Ёрлиқ