Ўзбекистонда март ойининг биринчи ярмида коронавирусга қарши эмлаш бошланади
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини март ойининг биринчи ярмида бошланишини мамлакат Санитария-эпидемиология хизмати хабар қилган.
“Ўзбекистон республикасида тоифалар бўйича COVID-19га қарши эмлаш 2021 йил март ойининг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилган”, - дейилган Спутник келтирган хабарда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами бўлиб даволаш профилактика муассасалари қошида 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил бригадалар ташкил этилган, улар барча эмлаш ишларини жадвал ва босқичма-босқич амалга оширилади.
Таъкидланишича, хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эмлаш ишлари якунланиши ва Ўзбекистонга вакцина келишига биноан қолган аҳоли ҳам эмланади.
Аниқлик киритилишича, ҳукумат СOVID-19 инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та етакчи корхоналар билан вакцина харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Ўзбекистон ҳукумати Хитойнинг Covid-19 га қарши вакцинасини жжорий йилнинг июлида харид қилмоқчи.
Ўзбекистон давлти шу йилнинг июль ойида клиник синовларидан сўнг Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom номли биофармацевтик вакцинасини сотию ошини режалаштирган.
Айни пайтда Ўзбекистоонда 6082 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини яна 1625 нафари эса иккинчи дозасини олган.