Тошкент МДҲнинг Халқаро молия-банк форумига мезбонлик қилади
Ўзбекистон Марказий банкида МДҲ Молия-банк кенгаши делегацияси билан учрашув бўлиб ўтганини «Дунё» АА мухбири маълум қилган.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Марказий банки ўтказилган тадбирда Ўзбекистон ва Россия молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли дастурлари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, МДҲ Молия-банк кенгаши бугунги кунда МДҲга аъзо давлатларда интеграция жараёнларини ривожлантириш учун муҳим бўлган ҳам молиявий, ҳам ижтимоий аҳамиятга молик қатор стратегик дастурларни амалга оширмоқда. Ушбу дастурларни руёбга чиқаришда Ўзбекистон тижорат банклари ҳам иштирок этмоқда.
Томонлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни муҳокама этиб, жорий йилнинг июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲга аъзо давлатларнинг Халқаро молия-банк форумига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқди.
Учрашув хотимасида МДҲ мамлакатлари молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.