Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 22-28 феврал кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида нутқ сўзлади.
- Кобулда Абдулазиз Комилов Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.
- Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.
- Абдулазиз Камилов Қирғизистон президенти билан учрашди.
- Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи қанчага етган?
- Эрон Ўзбекистоннинг энг яхши 10 та савдо шериклари қаторига киради.
- Ўзбекистон ЕИ давлатлари билан мунтазам қатновларни тиклади.
- АҚШ Ўзбекистондаги мустақил ОАВ-ни молиявий жиҳатдан қўллаб –қувватламоқчи.
- Ўзбекистонда масжидлар сони ошиб 2084 тага етган.
- Ўзбекистонда халқаро кўргазмаларни ўтказишга рухсат берилди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
23 февраль куни амалий ташриф билан Кобул шаҳрига келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.
Комилов президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон президенти Ашраф Ғанига йўллаган мактубини топширганини Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб Кун сайти хабар берган.
Қайд этилишича, Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Афғонистон кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий юқори даражаси қайд этилди ва барча соҳаларда ўзаро манфаатли яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришга ўзаро содиқлик таъкидланди.
Президент Ашраф Ғани биродар Афғонистон халқи номидан Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор этди.
Афғонлараро сиёсий музокараларнинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни қайд этилди.
Х Х Х
Жорий йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 40,4 фоизни ташкил этган.
Бу ҳақда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикасига таяниб, Қлампир.уз сайти хабар қилган.
2020 йил якунига кўра давлат ташқи қарзи 5,4 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 34,4 фоизга ошиб, жорий йил 1 январь ҳолатига 21,1 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 36,5 фоизга етган.
Шундан: Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган ташқи қарз – 15,1 млрд доллар; давлат кафолатлаган ташқи қарз – 6,0 млрд доллар.
Давлат ички қарзи 23,3 трлн сўмни (2,2 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 3,9 фоизни ташкил этган.
Шундан: давлат қимматли қоғозлари – 4,0 трлн сўм (0,4 млрд доллар); давлат кафолатлаган ички қарз – 19,3 трлн сўм (1,8 млрд доллар).
давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи (ЯИМга нисбатан 40,4 фоиз), шу жумладан давлат ташқи қарзи (ЯИМга нисбатан 36,5 фоиз) мўътадил даражада сақланиб қолмоқда.
Х Х Х
Тошкент статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Эрон ислом республикаси 2021 йил январь ойида Ўзбекистон билан энг яхши савдо шерикларининг 10 талигига киритилган.

Ўзбекистон статистика қўмитаси маълумотларига биноан, Эрон яхши савдо шериклари орасида Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон жой олган.
Ҳисоботга кўра январь ойида, Ўзбекистонда товар экспорт қилган мамлакатлар рўйхатида Хитой ва Россия биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган.
Эрон ва Ўзбекистон расмийларининг хабарларига биноан, икки томон ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорликнинг имкониятлари юқори бўлиб 2019 йилда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳажми 38 фоизга ошди.
Х Х Х
Тошкент - Франкфурт - Тошкент мунтазам қатновлари тикланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия қарорига биноан, Германияда 14 кун давомида бўлган Германия ва Европа Иттифоқи фуқаролари икки ҳафталик изоляциясиз Ўзбекистонга ташриф буюришлари мумкин", - дейилади Спутник хабарида.
2021-йил 1-мартдан бошлаб "Uzbekistan Airways" АЖ йўловчилари янги хизмат тури - авиакомпаниянинг қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.
Ушбу хизмат аэропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмасликка ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради. Энди ҳар ким уйдан чиқмасдан вақтини тежаган ҳолда, авиакомпаниянинг қатновларига рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланиши мумкин.
Х Х Х
Фарғона вилоятида навбатдаги масжид рўйхатдан ўтказилиши билан Ўзбекистондаги масжидлар сони 2084 тага етди .Ўзбекистон дин ишлари бўйича қўмитага таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича,
Фарғона вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Ўқчи» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.
Таъкидланишича, Фарғона вилоятидаги масжидлар сони 200 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги масжидлар сони 2020 йил 3 октябрь куни 2076 тага, 16 октябрь куни 2077 тага, 11 ноябрда 2078 тага ҳамда 12 декабрда 2079 тага, 20 февралда 2083 тага етган эди.