март 10, 2021 11:08 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди
    Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилганини Ўзбекистон президент хизмати қабул қилган.

Томонлар учрашувида Ўзбекистон ва Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, давлат раҳбари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётганини қайд этди.

Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди ҳамда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

2020 йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда навбатдаги саммитни Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида мамлакатда янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ёрлиқ