Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилиши ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i59322
Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 13, 2021 14:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилиши ўтказилди
    Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилиши ўтказилди

Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

"2021-йил 10-13-март кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Делегациялар ШҲТга Тожикистон Республикаси раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар", - дейилади Спутник сайти хабарида.

ШҲТнинг 2021-йилга мўлжалланган асосий тадбирлари режаси маъқулланди.

Ҳужжат 150 дан ортиқ бандни ўз ичига олади ва Ташкилот доирасидаги кўп тармоқли ўзаро алоқаларнинг барча соҳаларини қамраб олади.

Шунингдек, 2021-йил центабр ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Саммитида тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.