Ўзбекистон ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни оширади
(last modified Wed, 17 Mar 2021 06:17:58 GMT )
март 17, 2021 11:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни оширади
    Ўзбекистон ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни оширади

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан инвестициявий ҳамкорликни оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Евросиё тараққиёт банки ва Евросиё барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинмоқда деб Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб Дарё сайти хабар қилган.

Ҳамкорлик масаласи 15 март куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россияга ташрифи доирасида бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқовнинг Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) раиси Михаил Мясникович ва савдо бўйича ЕОИК ҳаяти аъзоси (вазири) Андрей Слепнёв билан учрашувда муҳокама қилинган.

Томонлар, шунингдек, инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш, тўсиқларсиз ўзаро савдо қилишга шароитлар яратиш ва минтақанинг транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшма комплекс дастурларини ҳаётга татбиқ этишга тайёр эканлигини билдирган.

Учрашув якунида юзага келадиган барча масалаларни зудлик билан ҳал этиш мақсадида ЕОИК билан экспертлар даражасида доимий алоқалар механизмини жорий этиш бўйича келишувга эришилган.

Қайд этилишича, бу ҳам Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради.