Ўзбекистонда 1 апрелдан вакцинация жараёнлари бошланади
Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари ушбу мамлакатда коронавирусга қарши вакинани оммавий эмлаш биринчи апрелдан бошланади,-деб эълон қилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади. Олиб келинган вакцина (AstraZeneca) билан 330 минг аҳолини икки маротаба эмлаш кўзда тутилган,деб айтди.
Ўзбекистон 17 март куни COVAX халқаро дастури доирасида 660 доза ( бир киши учун икки доза) ушбу ваксинани сотиб олди. AstraZeneca ваксинасининг яна бир партияси апрел ойининг бошларида Ўзбекистонга келтирилади.
Бундан олдин Ўзбекистон СС вазирининг ўринбосари Баҳодур Юсуфалиев Ўзбекистонд AstraZeneca номли коронпавирусга қарши ваксинани оммавий эмлаш Наврўз байрамларидан кейин 24 март кунидан бошланади,-деб айтганди.
Ўзбекистонда биринчи босқичда 4 миллион 100 минг киши оммавий эмлаш режалаштирилган.
Эмлаш тасдиқланган дастур асосида ихтиёрий равишда амалга оширилади, шу жумладан биринчи навбатда 75 ёшдан 84 ёшгача ва 65 ёшдан 74 ёшгача бўлган фуқаролар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликларга чалинган фуқаролар (18-65 ), мактаб ўқитувчилари , мактабгача бўлган ходимлари, мактаб ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эмланади.