Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори Рустам Азимов билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i6076-Жаҳон_банкининг_Марказий_Осиё_бўйича_янги_минтақавий_директори_Рустам_Азимов_билан_учрашди
Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори Рустам Азимов билан учрашди
(last modified 2018-08-22T17:47:57+00:00 )
октябр 06, 2016 12:58 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори Рустам Азимов билан учрашди

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори Рустам Азимов билан учрашди

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори Лилия Бурунчук Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда банкнинг Тошкентдаги офиси вакиллари маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.

Ташриф доирасида Лилия Бурунчук Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов билан учрашди.

Музокаралар чоғида Бурунчук Жаҳон банки иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, бизнес-муҳитни яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 2030 йилга келиб даромади ўртадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилган Ўзбекистоннинг ишончли шериги бўлиб қолишини тасдиқлади.

Шунингдек, минтақавий директор Ўзбекистонга ташрифи давомида Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган бир неча лойиҳанинг амалга оширилиши билан танишди.