Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди
Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл саноати соҳасиди бир неча қўшма корхоналар қуришга келишиб олишди.
Sputnik ахборот агентлигининг хабарига кўра, бу ҳақда Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев эълон қилган.
Унинг сўзларига қараганда томонлар турли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ва темирйўл инфраструктураси қуриш ҳақида бир неча музокаралар ўтказишди.
“Яқинда “Қозоғистон темир йўллари” делегацияси Ўзбекистонга ташриф билан келган эди. Музокаралар давомида бир қатор қўшма корхоналар ташкил қилиш ва биргаликда ишлаб чиқариш мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузилди. Ҳозир ушбу лойиҳалар айнан ривожланиш босқичида. Биз ишлаб чиқаришга оид техник деталларни муҳокама қилишга киришдик”, — деди элчи.
Қозоғистонлик дипломат сўзларига қараганда, бугунги кунда икки мамлакат биргаликда замонавий вагонлар, локомотивлар, темир йўл рельслари ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариши мумкин. Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ўрта Осиё ва МДҲ бозорида ўз улушига эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўлчилари тезюрар поездлар ишлаб чиқариш борасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга таёр. Бунинг учун улар Қозоғистондаги Испаниянинг Talgo заводи қувватларидан фойдаланишмоқчи. Ўзбекистонда бугунги кунда тезюрар поездлар ҳаракатини йўлга жадал ривожланиб бормоқда.
“Ўзбекистон Темир йўллари беш йилдан бери Испаниянинг Talgo корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 4 етакчи ва 18 йўловчи вагонлардан фойдаланмоқда. Ушбу поезд Ўзбекистонда “Афросиёб” номини олган ва бугунги кунда Тошкент – Қарши йўналишида ҳаракат қилмоқда.
Яқин икки ой давомида яна тўрт бош вагон ва 20 йўловчи вагонини ва икки вагон-ресторан олиб келиш режалаштирилган. Ушбу вагонлардан икки темирйўл поезди тузилиб, улардан ҳар бири 287 йўловчи ташиш имконига эга бўлади. Поездлар умумий қиймати 42 млн долларни ташкил қилади.
Келажакда амалга ошириладиган ишлар кўп бўлганлиги туфайли, иккала томон ҳамкорлигининг келажаги порлоқ кўринади.