Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 251 кишида коронавирус аниқланди
(last modified Sat, 15 May 2021 05:39:33 GMT )
май 15, 2021 10:39 Asia/Tashkent
  • 251 кишида коронавирус аниқланди
    251 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 14 май куни яна 251 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган янги ҳолатларининг

5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

5 нафари Андижон вилоятида,

2 нафари Бухоро вилоятида,

3 нафари Жиззах вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

26 нафари Самарқанд вилоятида,

5 нафари Сирдарё вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

6 нафари Хоразм вилоятида,

28 нафари Тошкент вилоятида,

168 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 96 368 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида 3870 нафар бемор даволанаётгани ва  уларнинг 232 нафари оғир, 69 нафари ўта оғир аҳволда эканлиги хабар қилинмоқда.