Ўзбекистонда 263 кишида коронавирус тасдиқланди ва яна 2 киши вирус қурбонига айланди
(last modified Thu, 20 May 2021 09:51:18 GMT )
май 20, 2021 14:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 263 кишида коронавирус тасдиқланди ва яна 2 киши виурс қурбонига айланди
    Ўзбекистонда 263 кишида коронавирус тасдиқланди ва яна 2 киши виурс қурбонига айланди

Ўзбекистонда 19 май куни яна 263 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб яна 2 кишини вафот этганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг

11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

5 нафари Андижон вилоятида,

8 нафари Бухоро вилоятида,

6 нафари Жиззах вилоятида,

4 нафари Қашқадарё вилоятида,

3 нафари Навоий вилоятида,

6 нафари Наманган вилоятида,

30 нафари Самарқанд вилоятида,

5 нафари Сирдарё вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

11 нафари Фарғона вилоятида,

9 нафари Хоразм вилоятида,

44 нафари Тошкент вилоятида,

120 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 97 543 нафарга етди деб хабар қилган Дарё сайти..

Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Бухорода 8 нафар, Наманганда 3 нафар, Самарқандда 68 нафар, Сурхондарёда 3 нафар, Фарғонада 9 нафар, Тошкент шаҳарида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93 071 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3796 нафар бемор даволаняпти.