Uzbekistan Airways : Москванинг Домодедово аэропортига қатновлар қайта тикланади
15 июнидан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ Россия Федерация пойтахти Москва шаҳрининг Домодедово аэропортига қатновларни тиклашини маълум қилди.
Парвозларнинг тикланиши хусусидаги қарор аввало Ўзбекистон ҳаво йўллари рейсларида йўловчиларнинг қулайлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириш учун қабул қилинган деб хабар қилган кун сайти..
«Uzbekistan Airways» АЖ ва Домодедово аэропорти ҳамкорлиги шерик авиакомпаниялар парвозларининг кенг географияси ҳамда трансфер рейслар туфайли Ўзбекистонда туризмни динамик ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.
«Бизнинг ҳамкорлигимиз йўловчилар учун вақт тежалиши ва учишлар учун харажатларнинг қисқариши борасида янги имкониятлар очади», — деган Uzbekistan Airways’нинг Россия Федерациясидаги ҳудудий вакили Акмал Жўраев.
Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти туристларни жалб этади, авиакомпания рейсларидаги қулайлик ва хизматлар Домодедоводан учишни танлашга хизмат қилади», — деган Москванинг Домодедово аэропорти директори Андрей Павлов.