Ўзбекистон республикаси Бангладеш билан ҳаво алоқаси бўйича янги шартнома имзолади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i90280-Ўзбекистон_республикаси_Бангладеш_билан_ҳаво_алоқаси_бўйича_янги_шартнома_имзолади
Ўзбекистон ва Бангладеш ўрасида ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимнинг якуний матни имзоланди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 12, 2023 16:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон республикаси Бангладеш билан ҳаво алоқаси бўйича янги шартнома имзолади
    Ўзбекистон республикаси Бангладеш билан ҳаво алоқаси бўйича янги шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Бангладеш ўрасида ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимнинг якуний матни имзоланди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ICAOнинг "ICAN-2023" тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Бангладеш авиация маъмуриятлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Бангладеш расмийлари учрашувда икки давлат ўрасида ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимнинг якуний матни келишилди. Унга кўра муқаддам Бангладеш томонидан Ўзбекистон авиакомпанияларидан Бангладешга парвозларни амалга ошириш жараёнида ҳар бир йўловчи, юк ва багажнинг ҳар бир килограмми учун ундириб келинган «роялти» тўлови бекор қилиниши назарда тутилган.

 Ўзбекистоннинг “Uzbekistan airways” авиакомпанияси 1998 - йилдан бошлаб Тошкент – Дакка йўналишида авиақатновларни амалга ошириб келган, бироқ 2007 - йилга келиб ушбу авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилган.