Ўзбекистонда яна 192 кишида коронавирус аниқланди ва яна икки нафар вафот этди
Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 99 064 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг
3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
46 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
38 нафари Тошкент вилоятида,
104 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 99 064 нафарга етди.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистонда 12 нафар, Бухорода 5 нафар, Жиззахда 4 нафар, Қашқадарёда 1 нафар, Навоийда 3 нафар, Наманганда 3 нафар, Самарқандда 34 нафар, Сурхондарёда 5 нафар, Фарғонада 2 нафар, Тошкент вилоятида 28 нафар ҳамда Тошкент шаҳрида 201 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94 683 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 684 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволаняпти деб хабар қилган Дарё сайти.
Айни пайтда Ўзбекистонда 25 май куни жами 40 372 киши COVID-19’га қарши эмланди. Шулардан 13 243 нафари биринчи босқичда, 27 129 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда эмланган.Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1 683 116 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 470 519 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 212 597 кишини ташкил этмоқда.