Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида халқаро савдо маркази қурилади
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадош Термиз минтақасида халқаро савдо марказни қуришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, бу лойиҳа учун Термиз ҳудудида 26 гектар ер майдони ажратилганини маълум қилди.
Бу марказда 75 миллион долларлик қабул қилиш, сақлаш, конвертация, саралаш ва қадоқлаш шунингдек сотиш учун терминаллар лойиҳалаштирилган.
Бунан ташқари режа асосида логистика маркази ва 400 кишига мўлжалланган иккита меҳмонхона, ва касалхоналар ва автоуловларга техник хизмат кўрсатиш марказлари ҳам очилади.
Лойиҳанинг очилиш маросимида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чет эллик савдогарлар учун марквзда барча зарур шароитларни яратишни буюрди.
Режага биноан Термиз Халқаро савдо маркази 2022 йилда фойдаланишга топширилади.