Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари билан учрашди
(last modified Fri, 04 Jun 2021 07:23:03 GMT )
июн 04, 2021 12:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари билан учрашди
    Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари билан учрашди

Амалий ташриф билан Туркия Республикасига борган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ташриф дастури доирасида Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулейман Сойлу билан учрашди.

Туркия ва Ўзбекистон ички ишлар вазирлари учрашувида, вазирликлар ўртасидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш ва кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, якунда жиноятчиликка қарши кураш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди деб хаар қилган Даракчи.

Шу билан бирга, самимий ва дўстона руҳда кечган учрашувда вазирлар Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари экспертлар делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиб, ҳар бир Ички ишлар вазирлиги тизимини тўлиқ ўрганиш ва тажриба алмашиш орқали ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш тўғрисида ҳам келишиб олдилар.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари гуруҳларга бўлиниб, бевосита жойига чиққан ҳолда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), Туркия Миллий полицияси Махсус операциялар бошқармаси, Туркия Ички ишлар вазирлиги Миграция бош бошқармаси ҳамда Туркия ИИВ Хавфсизлик ва куч ва воситаларни мувофиқлаштириш маркази фаолияти билан танишдилар.