Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 07 Jun 2021 17:50:15 GMT )
июн 07, 2021 22:50 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 31 май – 6 июн  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари минтақанинг сўнгги вазияти юзасидан фикр алмашдилар.
  2. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди.
  3. Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари учрашди.
  4. Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида халқаро савдо маркази қурилади.
  5. Россия Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтиради.
  6. Ўзбекистонга "Спутник V" 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилди.
  7. Панжакент-Самарқанд темир йўл қурилиши муҳокама қилинди.
  8. Самарқанд–Олмаота йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди.
  9. Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати якунланди.
  10. Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳига харидор чиқмади.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Қозоғистон президенти матбуот хизматига таяниб Кун сайтининг хабар беришича, учрашувда қўшни давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига ижобий баҳо бериб, долзарб муаммолар олдида юқори барқарорлик намойиш этилаётганини қайд этиб ўтган.

«Биз биринчи навбатда биродар қўшни Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратамиз, буни Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг жуда муҳим омили деб биламиз», деган Тўқаев.

Ўз навбатида Ўзбекистон бош вазири учрашув учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон президентининг саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Абдулла Арипов Қозоғистон томонидан яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилганини қайд этиб, мамлакатлар ҳукуматлари ушбу марраларни забт этиш йўлида қатъий қарор қилганликларини таъкидлади.

Қозоғистон раҳбари ҳукуматлар иш суръатини пасайтирмасликлари, коронавирус пандемиясидан кейинги даврда давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш учун мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланиш муҳимлигини қўшимча қилган.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадош Термиз минтақасида халқаро савдо марказни қуришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, бу лойиҳа учун Термиз ҳудудида 26 гектар ер майдони ажратилганини маълум қилди.

Бу марказда 75 миллион долларлик қабул қилиш, сақлаш, конвертация, саралаш ва қадоқлаш шунингдек сотиш учун терминаллар лойиҳалаштирилган.

Бунан ташқари  режа асосида логистика маркази ва  400 кишига мўлжалланган иккита меҳмонхона, ва касалхоналар ва автоуловларга техник хизмат кўрсатиш марказлари ҳам очилади.

Лойиҳанинг очилиш маросимида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чет эллик савдогарлар учун марквзда барча зарур шароитларни  яратишни буюрди.

Режага биноан Термиз Халқаро савдо маркази  2022 йилда фойдаланишга топширилади.

Х  Х  Х

Россиядан "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди.

Апрелда ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилганди (50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Ўтган вақт мобайнида: AstraZenecaнинг — 660 минг доза, ZF-UZ-VAC2001нинг: 27 мартда — 1 миллион доза, 27 апрелда — 1 миллион доза, 18 майда — 1 миллион доза, 19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.

Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 миллион 330 минг дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирликлари вакиллари эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларни ҳамда «Бекобод-Истиқлол-Бекобод» темир йўл участкаси ва «Патар-Андархон» назорат-ўтказув пункти орқали юк ташишни тиклаш имкониятини кўриб чиқди

Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирлари ўринбосарлари Абдусамат Мўминов ҳамда Шоиста Саидмуродзода Панжикент (Тожикистон) ва Булунғур/Жомбой (Ўзбекистон) участкасида янги темир йўл линияси қуриш лойиҳасини муҳокама қилди.

Азия-Плюсга таяниб Кун сайтиннг хабар қилишича, шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги «Ўзбекистон ҳудуди орқали хавфли юкларни транзит қилиш тўғрисида»ги келишув лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларни ҳамда «Бекобод-Истиқлол-Бекобод» темир йўл участкаси ва «Патар-Андархон» назорат-ўтказув пункти орқали юк ташишни тиклаш имкониятини кўриб чиқди.

Вазирликнинг қайд этишича, учрашув якунларига кўра тегишли протокол имзоланди.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда савдога чиқарилган айрим давлат активлари бўйича таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Март ойи охирида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон фармонига мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган “Белдерсой оромгоҳи” ва “Сижжак” дам олиш масканлари оммавий савдоларга чиқарилгани тўғрисида эълон қилинган эди.

“Савдо жараёнларини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, савдоларда қатнашиш учун талабгорларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати 2021 йил 1 июл куни Тошкент вақти билан соат 18:00га қадар узайтирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги президент фармонига мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган 8 та давлат объектини оммавий савдога чиқарганди.

Бўстонлиқдаги «Сижжак» оромгоҳи биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йил февралида суд ажрими билан мусодара қилинган эди. Кейинчалик бу маскан Триатлон федерациясига вақтинча текин фойдаланишга берилганди.