Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
(last modified Thu, 17 Jun 2021 04:50:58 GMT )
июн 17, 2021 09:50 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
    Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Кеча Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

Устувор йўналишларда кооперация бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни самарали илгари суриш учун кенг имкониятлар мавжуд экани алоҳида таъкидланди. Бугун бўлиб ўтган икки томонлама ишбилармонлар форумининг самарали натижалари ҳам буни яна бир бор тасдиқлади деб хабар қилган Кун сайти.

Қўшма индустриал парк ташкил этиш, кимёвий, металл, электротехника маҳсулотлари ва турли ускуналар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик корхоналар барпо этиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш,  рақамлаштириш ва инновацион ечимларни жорий қилиш лойиҳалари шулар жумласидан», дейилади президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти ва Россиянинг Татаристон республикаси президенти учрашувида талаб юқори бўлган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш мақсадида кенг савдо-логистика тармоғини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, шаҳарсозлик, уй-жой коммунал хўжалик ва ободонлаштириш соҳасини бошқариш, транспорт коммуникациялари ва инфратузилмасини такомиллаштириш борасида ҳамкорлик қилиш ва шу соҳалардаги илғор технологияларни ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.