Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 30 сентябрь -7-октябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида кино соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича англашув меморандуми имзоланди
- Ўзбекистон президенти Қатарга борди
- Доҳада Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири билан музокаралар ўтказди
-
Германия ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи
- Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Мирзиёев қўшма баёнот қабул қилдилар
-
Ҳангжоу-2022: Баҳодир Жалолов, Абдумалик Халоков ва Ҳасанбой Дўстматов Осиё чемпиони
**
Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон кино соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича англашув меморандумини имзолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Маданият ва исломий иршод вазирлигининг Кино ва аудио-визуал ишлар ташкилоти номидан Муҳаммед Хазоий ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги номидан Фирдавс Абдухолиқов кино соҳасида алмашув ва ҳамкорлик соҳасида икки давлатнинг кинематография ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича англашув меморандуми имзоладилар.
Дўстона муносабатларни ривожлантириш, кино соҳасида ҳамкорлик даражасини мустаҳкамлаш ва яхшилаш, шунингдек, чуқур маданий ва цивилизациявий алоқаларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда тенглик, ҳурмат ва ўзаро манфаатлар асосида умумий манфаат ва истакларга мос келадиган кино ҳамкорлиги бўйича ўзаро англашув меморандуми Эрон Ислом Республикаси Маданият ва маърифат вазирлигининг Кино ва аудиовизуал ишлар бўйича ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли кино агентлиги ўртасида имзоланди.
Шунингдек, Эрон ва Ўзбекистоннинг тенг миқдордаги вакилларидан иборат қўшма қўмита ўзаро англашув меморандуми қоидаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва амалга ошириш ҳамда у олдида турган масалалар ва муаммоларни кузатиб боришга қарор қилинди.
Бир-бирининг кино асарларини намойиш этиш ва тижорат таклифи, Эрон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган кино тадбирларига (фестивалларга ва ҳоказо) ўзаро таклиф қилиш ҳамда кино ижодкорлари ва кинематографчиларнинг иштироки ва иштирокини таъминлаш учун зарур қулайликлар яратиш; Икки мамлакат ихтисослашган кучларининг кинолойиҳаларида мулоқоти, алмашинуви ва иштирокини таъминлаш, кино соҳасида техник ва махсус билимлар алмашиш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма фильмлар, жумладан, бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар ва икки давлат муштарак тарихи, маданияти ва урф-одатлари соҳасидаги анимация суратга олиш, рағбатлантириш, қўшма кино ҳафталикларини ўтказиш ва кинематография асарларига муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш ушбу меморандумдаги ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари ҳисобланади.
***
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига борди.
Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи чоғида, Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон президентини Қатар бош вазири – ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Мирзиёевнинг давлат ташрифи дастурига мувофиқ, эртага олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтади, етакчилар Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар деб хаба рқилган Спутник сайти..
Мирзиёев Қатар ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.
***
Доҳадаги “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқишди.
Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори, стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қатъий интилиш билдирилди
Томонлар савдо кўрсаткичларини каррасига ошириш, анъанавий ва “яшил” энергетика, нефть-кимё, металларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш, туризм, молия ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш учун 2024 йил январь ойида Доҳада қўшма Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишлари ва бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Ўзбекистон Қатарнинг илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, биотехнологиялар ва сунъий интеллект, “яшил” энергетика борасида қўшма тадқиқотлар ўтказишдан манфаатдор экани таъкидланди. Доҳада Ўзбекистон маданияти ва туризм ҳафталигини ўтказишга келишиб олинди.
Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди. Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалий илгари суриш масалаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.Томонлар Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.
Учрашув якунида давлат раҳбарлари бир қатор қўшма “йўл харита”ларини тайёрлаш ва эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш механизмларини яратиш топшириғини бердилар.Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
***
Мумкин бўлган келишувларнинг мақсади Германиядан бошпана сўраб мурожаат қилган, аммо рад этилган фуқароларни ушбу мамлакатларга қайтариш жараёнини соддалаштиришдир.
Германия ҳукумати олти давлат, жумладан Ўзбекистон билан ноқонуний муҳожирларни ўз ҳудудига қайтариш юзасидан миграция келишувига оид музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазирлиги хабар берди:“Ҳозирча биз Грузия, Молдова, Кения, Қирғизистон, Колумбия ва Ўзбекистонни номлашимиз мумкин”.
2023 йилнинг биринчи ярмида Грузия ва Молдовадан Германияга 10 мингга яқин бошпана изловчилар келган.
Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер “Corriere della Sera” газетасига аввалроқ айтганидек, Германия қочқинларни қабул қилиш имкониятларини амалда тугатди. Давлат раҳбари, шунингдек, йилнинг биринчи олти ойида Германияда бошпана сўраб 162 минг сўров тушганини билдирди, бу “Европа Иттифоқидаги умумий рақамнинг учдан бир қисми”.
Август ойида “Bild” газетаси 2023 йилнинг биринчи етти ойида Германияга рухсатсиз киришлар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 51 фоизга ошиб, 43 815 нафарга етганини маълум қилган эди. Унинг маълумотларига кўра, чегарада вазият айниқса оғир. Польша билан, полиция ходимлари 14303 та ноқонуний чегарани кесиб ўтишни қайд этган, бу 2022 йилга нисбатан 143,7% га кўпдир. Швейцариядан рухсатсиз киришлар сони 201,8 фоизга ошган.
***
Кеча Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган музокара якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилишди.
Путин ва Мирзиёев қабул қилган қўшма баёнотда Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий йўналишлари санаб ўтилган:
1.
Россия ва Ўзбекистон ҳудудий ва халқаро хавфсизлик йўлида ўз саъй ҳаракатларини бирлаштиради, ҳар қандай хавфларни сиёсий-дипломатик йўл билан ечим топишга ҳаракат қилади.
2.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда виждонсиз рақобатдан ҳимояланиш чораларини келишилган ҳолда қабул қилади.
3.
Икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади, жумладан ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга ҳам.
4.
Томонлар узоқ муддатли энерегетик хавфсизликни таъминлаш борасида ҳамкорликни йўлга қўяди. Ушбу мақсадда нефт ва газ соҳаларида янги объектлар қуриш давом этади.Томонлар тинч атом соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режаларини тасдиқлайди.
5.
Томонлар ташқи иқтисодий фаолиятни таъминлаш мақсадида, молия соҳасида ҳамкорликни давом эттиради.
6.
Транспорт соҳасида транспорт коридорларининг самарадорлигини ошириш, Каспий, Жануб ва Жанубий-Осиё йўналишларида янги транспорт коридорлари яратишга қаратилган ҳамкорклик йўлга қўйилади.
7.
Божхона соҳасида икки тмонлама савдо учун қулай шароитлар яратилади.
8.
Терроризм ва экстремизмга қарши кураш диққат марказида бўлади.
9.
Мавжуд ва янги шартномалар асосида мудофаа ва ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик йўлга қўйилади.
10.
Тиббиёт соҳасида етакчи тиббий муассаслар ҳамда таълим ташкилотлари орасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
11.
Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш бўйича қўшма дастурлар ташкил этилади.
12.
ОТМ ва илмий-текшириш институтлари орасида ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилади.
13.
Томонлар Россия ва Ўзбекистон халқаларининг маданий меъросини асраш ва ўзаро тарғиб қилишга қизиқиш билдиришди.
14.
Спорт соҳасида алоқалар ривожлантирилади, ҳеч қандай бойкот, дискриминация ва сиёсат аралашувига йўл қўйилмайди.
15.
Томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантиришда Россия ва Ўзбекистон ОАВларининг муҳим ролини қайд этган ҳолда, ахборот ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди.
16.
Томонлар биологик хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни давом эттиради, Бакериологик, биологик ва токсин қуроллар ишлаб чиқаришни таъқиқлаш Конвенциясига сўзсизх амал қилади.
17.
Томонлар инфекцион касалликларга қарши курашда ҳамкорликни давом эттиради.
18.
Томонлар БМТ Низоми ва мақсади, халқаро ҳуқуқ нормаларини тўлиқ тан олади ва уларга содиқ қолади.
19.
Томонлар давлатлар орасида тортишувлар, халқаро қонунларга зид равишда, кимнингдир сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланишини қоралайди.
20.
Томонлар ШҲТ ва МДҲ доирасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманетар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиради.
21.
Халқаро ва ҳудудий хавфсизликка алоҳида эътибор берилади, ЕОИИ доирасида ҳамкорлик ривожлантирилади.
22.
Томонлар ирқ, миллий, диний ва этник белгиларга кўра дискриминациянинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ва халқаро мажбуриятлари доирасида бунга қарши курашади.
23.
Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига алоҳида эътибир берилади. Бунда асосий рол БМТ ўйнаши керак.
24.
Ўзбекистон ва Россия президентлари Остонада 2022 йилнинг 14 октябрида имзоланган "Россия — Марказий Осиё" келишуви фаорматида ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этишади деб хабар қилган Спутник сайти.
**
Бокс бўйича 51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ва -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов (+92 кг тоифасида Ханчжоу -Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритдилар.
Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Осиё Ўйинлари-2022да ҳам чемпионликни қўлга киритди.
-51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз финалда таиландлик рақиби Титисан Панмотни мағлубиятга учратиб, турнирнинг олтин медалини қўлга киритди. Дўсматов аввалги Осиё Ўйинлари – Жакарта-2018да кумуш медалига эга чиққанди. Бу олтин Ўзбекистон делегациясининг Ҳангжоудаги 17-олтин медалига айланди.
-57 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдумалик Халоков финалда япониялик Шудаи Харадани катта устунлик билан мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.
23 ёшли чармқўлқоп устаси яримфиналда хитойлик Динг Люни мағлубиятга учратиб, финал билан бирга Париж-2024 Олимпиадасига лицензияни ҳам қўлга киритганди.
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.
Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов (+92 кг) финал баҳсида азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Камшибек Конкабаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Аввалроқ, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова ва эркаклар жамоаси вакили Тўрабек Ҳабибуллаев бронза медалини, Ҳасанбой Дўсматов эса олтин медални қўлга киритганди.