Шошилинч хабар! Коронавируснинг «ҳиндча» штамми Ўзбекистонда ҳам аниқланди
(last modified Thu, 24 Jun 2021 06:35:28 GMT )
июн 24, 2021 11:35 Asia/Tashkent
  • Шошилинч хабар! Коронавируснинг «ҳиндча» штамми Ўзбекистонда ҳам аниқланди
    Шошилинч хабар! Коронавируснинг «ҳиндча» штамми Ўзбекистонда ҳам аниқланди

ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқланди.

Коронавируснинг ҳиндча штаммни аниқлаш устида Ўзбекистон Илғор технологиялар маркази олимлари иш олиб боришган. Мазкур штамм ҳозиргача дунёнинг 74 давлатида аниқланган эди. Коронавируснинг “ҳиндча” штамми тез юқувчанлиги билан бошқа штаммларига нисбатан хавфли деб ҳисобланмоқда. Бу штамм аниқланган Ҳиндистон давлатида ҳозирги кунда 30 млн касалланиш, 390,2 минг ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса сўнгги бир кунда 442 кишида касаллик қайд этилиб, 400га яқин бемор тузалгани, бир нафар бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари сони кундан кунга ошмоқда, сўнгги марта май ойи бошида 442тадан юқори ҳолат (+452) қайд этилганди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3513 нафар бемор даволанмоқда.