Ўзбекистон Афғонистон чегарасида ҳарбий машқ ўтказмоқда (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i62840-Ўзбекистон_Афғонистон_чегарасида_ҳарбий_машқ_ўтказмоқда_(фотожамланма)
Афғонистонда тўқнашувлар авж олган бир пайтда, Ўзбекистон қуролли кучлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида ҳарбий машғулот ўтказмоқда.
(last modified 2021-06-27T07:07:58+00:00 )
июн 26, 2021 13:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистон чегарасида ҳарбий машқ ўтказмоқда (фотожамланма)

Афғонистонда тўқнашувлар авж олган бир пайтда, Ўзбекистон қуролли кучлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида ҳарбий машғулот ўтказмоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қўшни мамлакатда тўқнашувлар авж олганлигидан чуқур хавотир билдирган баёнот билан чиқди ва сиёсий ва ҳарбий вазъиятни, айниқса Афғонистон шимолидаги вазъиятни диққат билан кузатаётганини таъкидлади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон ҳудудига киришга қилинган ҳар қандай уриниш бартараф этилиши ва чегаралар бузилишига қарши жиддий чоралар кўрилишини таъкидлади.