Япониялик тадбиркорлар Ўзбекистонда музокаралар олиб боради
(last modified Mon, 10 Oct 2016 08:59:05 GMT )
октябр 10, 2016 13:59 Asia/Tashkent
  • 10−11 октябрь кунлари Япония ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистон
    10−11 октябрь кунлари Япония ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистон

10−11 октябрь кунлари Япония ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Япония Ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) томонидан уюштирилаётган ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистондаги инвестицион муҳит, истеъмол бозори салоҳиятини ўрганиш ҳамда мамлакат компаниялари билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатишдан иборат.

Кун.уз сайтига кўра, JETRO`нинг Тошкентдаги ваколатхонаси «Газета.uz» нашрига берган хабарга кўра, делегация таркибидан қурилиш материаллари, электроника, электр хўжалик техникалари, озиқ-овқат саноати, канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатаётган компаниялар ҳамда Халқ истеъмоли маҳсулотлари экспорти агентлиги (FMCG) вакиллари ўрин олган.

Ташриф доирасида ўзбек ва япон тадбиркорлари ўртасида кооперацион биржа ўтказиш белгиланган. Худди шундай маросим Тошкентда 2014 йилда ҳам бўлиб ўтган эди.

Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги қошида ташкил этилган JETRO ҳукумат ташкилотининг ваколатхонаси Марказий Осиёда фақатгина Тошкентда фаолият юритади. Ташкилот 55 мамлакатда 74та хорижий ваколатхонага эга ҳисобланади.