23 июль куни Ўзбекистонда президент сайлови кампаниясига расман старт берилади
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси эртага- 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланганлиги расман эълон қилади.
Сал аввал Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов мамлакатда соғлом партиялараро рақобат ва барча партияларга сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар яратилган ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларини адолатли тақсимлаш, овоз беришнинг ҳалол ва қонуний бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилгани ҳақида маълум қилган эди.
Бошқача айтганда, навбатдаги президент сайлови кўп партиявийлик, номзодлар рақобати, очиқлик, фикр эркинлиги ва чинакам танлов шароитида ўтказилади.