Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди
июл 27, 2021 10:20 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилганини хабар қилди.
26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125784 (+789) нафарни ташкил этмоқда
Шунингдек кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.
Бундан ташқари 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.
Ёрлиқ