Афғонистон чегарасида ўзбек-рус ҳарбий машғулотлари бошланди
(last modified Sat, 31 Jul 2021 06:44:48 GMT )
июл 31, 2021 11:44 Asia/Tashkent
  • Афғонистон чегарасида ўзбек-рус ҳарбий машғулотлари бошланди
    Афғонистон чегарасида ўзбек-рус ҳарбий машғулотлари бошланди

Россия ҳарбийлари шартли душманнинг махфий базаларини аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Ўзбекистон жанубидаги Сурхондарё вилоятига келдилар.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги  Ўзбекистон ва Россиянинг қўшма машқлари 30 июлида Афғонистон билан чегарадош бу мамлакатнинг Сурхондарё виялотининнг Термиз полигонида бошланишини хабар қилганди.

Хабарга биноан икки мамлакат ҳарбийлари  шартли душманнинг яширин объектларини аниқлаш ва йўқ қилиш шунингдек улар томонидан мумкин бўлган ҳужумларини олдини олиш каби машқлар ва вазифаларни бажаришади.

 Ҳарбий машғулотлар август ойининг  10 кунига қадар давом этади ва унда вa 200 та ҳарбий техника бўлинмалари ва 1500 дан ортиқ ҳарбийлар қатнашади.

Эслатиб ўтиш жоиздирки Тожикистон ҳам Россия билан ҳарбий машқлар ўтказилмоқда.

Яқинда  Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базасидан Су-25 русумли қирувчи самолётлар  Тожикистоннинг  Ҳиоср аэропортига олиб келинганди.

 

Ёрлиқ