Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия қўшма ҳарбий машқлари якунланди
(last modified Sun, 01 Aug 2021 09:03:50 GMT )
август 01, 2021 14:03 Asia/Tashkent
  • Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия қўшма ҳарбий машқлари якунланди
    Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия қўшма ҳарбий машқлари якунланди

Тожикистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, бу мамлакат шимол минтақасида тожик-ўзбек ҳарбийларининг қўшма машқлари якунланди.

Ўзбекистоннинг Намангон вилоятида бўлиб ўтган бу ҳарбй машқларда икки мамлакатнинг юздан ортиқ ҳарбийлари қатнашдилар.

23-31 июль кунлари ўтказилган қўшма ҳарбий машқларда,  Ўзбекистон Қуролли кучларига тегишли қурол ва ҳарбий техникадан ҳам фойдаланилди.

 Машқлар икки мамлакатга ноқонуний кириш эҳтимоли бўлган қуроллли гуруҳларга қарши кураши мақсадида ўтказилди.

Бошқа томондан 30 июлдан 10 августга қадар Афғонистон чегарасида Россия ва Ўзбекистон қўшма машқлари бўлиб ўтади.

Машғулотларда Россия ва Ўзбекисондан 1500 дан ортиқ қўшинлар иштирок этади.