август 17, 2021 09:46 Asia/Tashkent
  • Бир кунда 158 нафар Афғонистон фуқароси ва ҳарбий хизматчиси Амударёдан ўтиб, Ўзбекистонга ноқонуний кириб келган
    Бир кунда 158 нафар Афғонистон фуқароси ва ҳарбий хизматчиси Амударёдан ўтиб, Ўзбекистонга ноқонуний кириб келган

Ўзбекистон Бош прокуратурасига кўра, 15 август куни 158 нафар афғонистонлик қонунга хилоф равишда кириб келган.

«Шу куни 158 нафар афғон фуқаролари ва қуролланган ҳарбий хизматчилари дарё орқали Термиз тумани ҳудудига Ўзбекистон чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтган», — дейилади Дарё сайти ахборотида.

Қўшимча қилишларича, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб чегарадан ўтиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бош прокуратура 14—15 август кунлари Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти 24 та вертолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан чегарасидан ноқонуний ўтгани, уларнинг барчаси Термиз халқаро аэропортига қўндирилгани, ушбу учоқларнинг бортида жами 585 нафар афғонистонлик қуролланган ҳарбий хизматчи бўлгани ҳақида хабар қилди.

 

Ёрлиқ