Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
(last modified Wed, 18 Aug 2021 05:25:22 GMT )
август 18, 2021 10:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
    Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий сиёсатнинг айрим жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Абдулазиз Комилов туркиялик ҳамкасбига Туркияда яқинда юз берган табиий офатлар ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.