август 20, 2021 13:46 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов ЕИИ ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди
    Абдулла Арипов ЕИИ ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат делегацияси Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Бош вазири матбуот хизматига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, ирдастлаб делегациялар раҳбарлари Қирғизистон президенти Садир Жапаров қабулида бўлди. 

Учрашувда ЕОИИ доирасида асосий эътиборни савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, туризм соҳаларини ривожлантиришга қаратиш лозимлиги, Олий Евросиё иқтисодий кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

 Шундан сўнг, ҳукуматлар делегациялари раҳбарларининг кенгайтирилган таркибда музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон томони кузатувчи давлат мақоми Ўзбекистонга Евросиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) интеграция жараёнларини холислик билан ва ҳар томонлама ўрганиш, янада яқин ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиш имконини беради. 

Таъкидландики, бугунги кунда Ўзбекистонда Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзо мамлакатлар билан иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кучайтириш таклиф этилди.

Ёрлиқ