Ўзбекистон Кобулда юз берган терактни кескин қоралади
(last modified Sat, 28 Aug 2021 05:09:28 GMT )
август 28, 2021 10:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Кобулда юз берган терактни кескин қоралади
    Ўзбекистон Кобулда юз берган терактни кескин қоралади

Ўзбекистон ТИВ-и Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган террористик хуружларни қатъиян қоралади.

Афғонистондаги  барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришишга чорлаб, Афғонистонда рўй берган сўнгги воқеалар бўйича баёнот берди деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик хуружларни қатъиян қоралайди.

Афғонистондаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришиш, кўп миллатли Афғонистон халқи манфаатлари йўлида мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида босиқлик ва конструктив ёндашув намоён этишга чорлаймиз. 

Ушбу шафқатсиз ҳужумларда қурбон бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик изҳор этамиз.

Ўзбекистон бундан кейин ҳам афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Афғонистонда тинчлик-осойишталик ва фаровонликка эришишда кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этади», дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

 

Ёрлиқ